Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашини ғалаба билан бошлади

3 апрель, 17:21 379

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашини ғалаба билан бошлади

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 3 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичидги иштирокини бошлади. “B” гуруҳи 1-турида Шерали Бобоқулов шогирдлари Гонконг термасига қарши баҳс олиб борди.

Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Людмила Карачик ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Чёнг Вам Ки мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилдора Нозимова томонидан киритилган гол Шерали Бобоқулов жамоасига ғалаба келтирди. “B” гуруҳдаги дастлабки ўйинда мезбонлар – КХДР аёллар термаси Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди.

Осиё Кубоги–2018 саралаши
B гуруҳи, 1-тур
3 апрель, душанба

Гонконг – Ўзбекистон 1:2

Голлар: Чёнг Ваи Ки (80) – Людмила Карачик (16), Дилдора Нозимова (90+4)

Огоҳлантириш: Квок Чинг Ман (90)

Гонконг: Лёнг Ваи Нга, Хо Ван Тунг, Квок Чинг Ман, Санг Винг Сзе, Квонг Винг Ян, Винг Кум (Лау Ю Чинг, 85), Син Чанг Йи, Ю Хеи Ман, Вонг Со Хан, Чёнг Ваи Ки, Лау Мунг Кинг (66).

Ўзбекистон: Лайло Тилолова, Нозима Камолтоева, Холида Дадабоева, Зумрад Назарова, Феруза Турдибоева (Малика Бурхонова, 89), Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Комила Зарипова (Махфуза Туропова, 22), Людмила Карачик, Лианна Норбекова, Дилдора Нозимова.