Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

 

Айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 12 март куни БАА аёллар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Мазкур беллашувда Шерали Бобоқулов шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик, Дилдора Нозимова, Маҳфуза Туропова муаллифлик қилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида БАА термасини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. Саралаш босқичиинг “B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади.  

Ўртоқлик учрашуви
БАА, Дубай
13 март, якшанба

БАА – Ўзбекистон 0:5

Голлар: Сарикова (44), Нарбекова (59), Карачик (65), Нозимова (69), Туропова (78).

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимкулова, Камола Рисқиева (Дилдора Нозимова, 46), Ҳолида Дадабоева, Зумрад Назарова (Мафтуна Шойимова, 59), Мавлуда Мунавварова (Юлдуз Набиева, 60), Нозима Камолтоева (Ирода Турдалиева, 56), Маҳфуза Туропова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова (Умида Зоирова, 62), Лианна Нарбекова (Нилуфар Қудратова, 62), Людмила Карачик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!