Ўзбекистон футзал Ассоциацияси фаолияти тугатилди

11 октябрь, 11:33 1094

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси фаолияти тугатилди

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаларининг таркибий тузилмаларида футзал, пляж футболи ва аёллар футболи билан шуғулланадиган янги лавозимлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби қошида ҳам шу соҳа билан шуғулланадиган мураббийлар гуруҳи иш бошлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Футзал Уюшмаси ҳамда Ўзбекистон аёллар футболи ва пляж футболи уюшмаси тугатиладиган бўлди, дея маълум қилмоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Футзал, аёллар футболи ва пляж футболининг тараққиёти, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш ва юбориш, шунингдек, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказишни шу йилнинг октябрь ойидан эътиборан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўз назорати остига олади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг Спорт бўлимида ҳам футзал, аёллар футболи ва пляж футболи бўйича мусобақалар ўтказишга масъул бўлинма ҳам иш бошлайди. Ушбу бўлинма Ўзбекистон Футбол Федерациясининг шу соҳани назорат қиладиган бошқармаси билан келишган ҳолда иш олиб боради.