Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи — Баҳодир Аҳмедов

 

Хабарингиз бор, яқинда испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатган эди.

Хосе Мария Мендездан кейин футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинланди. Унга собиқ футзалчи Нодир Элибоев ёрдамчилик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов терма жамоани бундан олдин ҳам бошқарган. Ўзбекистонлик футзалчилар 2014 йил Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида айнан Аҳмедов бошчилигида бронза медалларини қўлга киритишган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!