Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси ЎФФ аъзолилига қабул қилинди

1 декабрь,2016, 16:41 1461

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси ЎФФ аъзолилига қабул қилинди

2016 йилнинг 30 ноябрь куни “Бунёдкор” стадионидаги анжуманлар залида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси (Uzbekistan Cyber Football Games Association – UCFGA)нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL (Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анжуманнинг асосий мавзуси Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциациясининг Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилингани бўлди.

Шунингдек, анжуман давомида журналистлар томонидан Олий ва Биринчи лига очилишига алокадор барча саволларга Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси раҳбарлари жавоб берди ҳамда UCFGA’нинг регламенти, қонун-қоидалари, иштирокчилар рўйхати келишиб олинди.

UCFGA президенти Азизбек Паттоҳовнинг айтишича, 2017 йил МДҲ ҳамда Осиё мамлакатлари ўртасида алоҳида-алоҳида турнирларни Тошкентда ташкил қилиш режаси кўзда тутилган. Бу эса Ўзбекистон кибер футболини дунёга танитиш учун хизмат қилади.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси киберфутбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига асос солингани ҳақида маълум қилинди. Унга “Қўқон-1912” аъзоси Дилшод Матёқубов бош мураббий этиб тайинланди. “Насаф” вакили Хислат Умаров эса терма жамоа сардори бўлди. Миллий терма жамоанинг қолган аъзолари Олий Лигада ўзини кўрсатган ўйинчилар орасидан саралаб олинади.

Турли телеканал журналистларидан ташқари матбуот анжуманида Ўзбекистон Футбол Федерацияси хамда “Бунёдкор” клуби вакилари иштирок этди. Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қуллаб-қувватлаб келаётганлари учун миннатдорчилик сифатида махсус эсталик совғалари топширилди.