Ўзбекистон киберфутбол ўйинлари ассоциацияси ҳаваскорлар лигасини ташкил қилди

3 февраль,2017, 14:41 593

Ўзбекистон киберфутбол ўйинлари ассоциацияси ҳаваскорлар лигасини ташкил қилди

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолигига қабул қилинган Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси (Uzbekistan Cyber Football Games Association – UCFGA) янги лига ташкил қилгани ва рўйхатга олиш жараёни бошлангани ҳақида эълон қилди.

Янги ташкил қилинган ҳаваскорлар лигаси PS4 консолида FIFA17 ўйини бўйича ўтказилади ва нуфузи жиҳатидан Олий ва Биринчи лигадан кейинги ўринда туради.

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси ЎФФ аъзолилига қабул қилинди

FIFA17  ўйинининг ҳар бир ишқибози мазкур ҳаваскорлар лигасида ўз кучини синаб кўриши мумкин. Мавсум сўнгида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар PCFL (Профессионал киберфутбол лигаси)нинг Биринчи лигаси ўйинчисига айланади.

Лигада иштирок этиш шартлари ва  бошқа маълумотларни +99897 768-88-68 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали билиб олишингиз мумкин. 

Ўхшаш хабарлар