Ўзбекистон кубоги: “Андижон” – “Нефтчи”. Видео

26 март, 11:48 454

Ўзбекистон кубоги: “Андижон” – “Нефтчи”. Видео

 

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичи учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, ўтган мавсум якунларига кўра Олий лигани тарк этган "Андижон" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилди.

Шу куни Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳига йиғилган минглаб мухлислар ўта кескин ва шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. Асосий ва қўшимча таймларда ғолиб номи аниқланмагач, ҳакам пенальтилар сериясига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Футбол лотореясида эса омад нисбатан тажрибалироқ бўлган "Нефтчи" футболчиларига кулиб боқди. Шундай қилиб фарғоналиклар мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишди.