Ўзбекистон кубоги: “Бунёдкор” Самарқандда ғалаба қозониб, дастлабки финалчига айланди

Бугун Самарқандда Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳси бўлиб ўтди. Унда “Динамо” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Ёмғир остида кечган ўйинда “қалдирғочлар” ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров 19-дақиқада ҳисобни очди. 40-дақиқада эса Амиржон Сафаров ҳакам томонидан четлатилди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб эса Миржамол Қосимов меҳмонларнинг юмушини икки ҳиссага оширди ва ўз жамоасини танаффусга ишончли ҳисоб билан чиқиб кетишини таъминлади – 0:2.

Иккинчи бўлимда эса томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозаларни ишғол қила олишмади.

Натижада, “Бунёдкор” дастлабки финалчига айланди.

Эртага эса иккинчи финалчи номи маълум бўлади. Унда "Насаф" Қаршида "Локомотив" билан куч синашади. Ушбу клубларнинг Тошкентдаги ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. 

Ўзбекистон кубоги-2017

Ярим финал жавоб баҳси

Самарқанд. 6 октябрь

15:00. “Динамо” – “Бунёдкор” 0:2

Голлар: Отабек Шукуров 19, Миржамол Қосимов 45

"Динамо": 27. Тимур Жўраев, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 14. Раду Рогак, 15. Шоҳруҳбек Холматов, 17. Алексей Николаев (9. Сардор Сулаймонов, 46), 20. Амиржон Сафаров, 21. Искандар Холмирзаев, 28. Аднан Ораховац, 41. Жасур Қурбонов (70. Муҳаммад Исаев, 46), 50. Фарҳод Тожиев.

Захира: 1. Михаил Наумов, 4. Хакимхон Аламхонов, 19. Орифжон Мамажонов, 23. Комил Шарафутдинов, 26. Саиджамол Давлатжонов.

"Бунёдкор": 25. Муроджон Зуҳуров, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жовлон Иброҳимов, 17. Достонбек Ҳамдамов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 86), 21. Дилшодбек Аҳмадалиев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (15. Фарруҳ Икромов, 77), 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов, 77. Шоҳруз Норхонов (14. Воҳид Шодиев, 82).

Захира: 32. Суҳробжон Султонов, 3. Исломжон Қобилов, 19. Нурулло Тўхтасинов, 28. Давронбек Умиров.

Четлатиш: Амиржон Сафаров 40.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!