Ўзбекистон кубоги: Чорак финал жуфтликлари маълум

 

Хабарингиз бор, кеча ва бугун Ўзбекистон кубоги нимчорак финал жавоб баҳслари ўтказилди. Унда кучли 8 жамоа номи маълум бўлди.

“Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Бухоро”, “Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Динамо” ва “Машъал”.

Шу тариқа, Ўзбекистон кубоги чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди.

“Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Насаф)

“Динамо” (Самарқанд) – “Машъал” (Муборак)

“Нефтчи” (Фарғона) – “Бунёдкор” (Тошкент)   

Эслатиб ўтамиз, чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 30 июнь куни ўтказилса, жавоб баҳслари 4 июлда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!