Ўзбекистон кубоги. Чорак ва ярим финал ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум

18 март,2017, 17:01 447

Ўзбекистон кубоги. Чорак ва ярим финал ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум

 

Футзал бўйича XXI Ўзбекистон кубогининг гуруҳ беллашувлари 2016 йилнинг 21-23 декабрь кунлари бўлиб ўтган эди. Кубокнинг чорак ва ярим финал учрашувлари эса шу йилнинг 23 ва 24 март кунлари Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади. 23 мартда 1/4 финалдан ўрин олган тўрт ўйин, 24 мартда эса 1/2 финал баҳслари бўлиб ўтади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Чорак финалнинг биринчи жуфтлиги ғолиби ярим финалда тўртинчи жуфтликка қарши, иккинчи жуфтлик эса учинчи жуфтликда устун келган клубга қарши тўп тепади. Қуйида чорак ва ярим финал баҳсларининг бошланиш вақтини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон кубоги

Чорак финал, 23.03.2017

1. 11:00. "Металлург" - "Когон"

2. 13:00. "Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор"

3. 15:00. "Олмалиқ" - ЎзДТВ

4. 17:00. "Ардус" - Ўзсаноатқурилишбанк

Ярим финал, 24.03.2017

1. 16:00. ЧФ1 ғолиби - ЧФ4 ғолиби

2. 18:00. ЧФ2 ғолиби - ЧФ3 ғолиби

Эслатиб ўтамиз, мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.