Ўзбекистон кубоги: Қаршида “Насаф”га мағлуб бўлган “Локомотив” финалга йўл олди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон кубоги иккинчи ярим финал жавоб баҳси бўлиб ўтди. Унда “Насаф” Қаршида “Локомотив” билан куч синашди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида Драган Черан ҳисобни очди. Аммо қолган дақиқаларда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин яна битта гол ура олишмади. Натижада “темирйўлчилар” икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олишди – 2:3.

Томонларнинг Тошкентдаги ўйинида 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучишганди.

Ўзбекистон кубоги-2017

Ярим финал жавоб баҳси

18:00. “Насаф” – “Локомотив” 1:0 

Гол: Драган Черан 74

Биринчи ўйин 1:3

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 6.Азизжон Ғаниев (45.Бобир Абдухолиқов, 87), 7.Одилжон Ҳамробеков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов, 63), 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов.

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев (11.Садриддин Абдуллаев, 79), 10.Марат Бикмаев (99.Жаолиддин Машарипов, 61), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Муродбек Бобожонов (78.Азизбек Омонов, 76), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 55.Санжар Шоаҳмедов, 77.Диёржон Туропов, 78.Азизбек Омонов, 99.Жаолиддин Машарипов.

Огоҳлантиришлар: Мурод Бобожонов 62, Фарруҳ Сайфиев 76, Бобир Абдухолиқов 90, Игнатий Нестеров 94

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!