Ўзбекистон кубоги финали 3 апрель куни ўтказилади

29 март, 17:50 291

Ўзбекистон кубоги финали 3 апрель куни ўтказилади

 

24 март куни XXI Ўзбекистон кубогининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтган эди. Унга кўра, "Ардус" ва "Олмалиқ" жамоалари 1/2 финалда рақибларини таслим этиб, финалга йўл олишганди. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, кубокнинг ҳал қилувчи финал ўйини 3 апрель куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 18:00.