Ўзбекистон кубоги финали қачон ва қаерда ўтиши маълум!

13 октябрь,2017, 18:30 895

Ўзбекистон кубоги финали қачон ва қаерда ўтиши маълум!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги финалида “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди.

Унга кўра ҳал қилувчи ўйин 4 декабрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” аренасида ўтказилади. Бу ҳақда “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашуви шарҳловчиси Абдулла Нўрмонов эфир пайтида маълум қилди.