Ўзбекистон курашчилари Кореяда халқаро йиғинда иштирок этишмоқда

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб турибди. Ўзбекистон кураш федерациясидан SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, айни пайтда терма жамоамиз беш нафар етакчи полвонлар билан Инчеонда ўтказилаётган халқаро йиғинда иштирок этмоқда.

–  5-19 июнга қадар Корея кураш федерацияси Инчеон ҳокимлиги билан ҳамкорликда халқаро ўқув йиғин машғулотларини ташкил этмоқда. Ушбу йиғинга  ҳамюртларимиздан 5 нафар жаҳон чемпионати ғолиблар Суҳроб Худойбердиев, Шаҳрам Аҳадов,  Руслан Бўриев, Жалолиддин  Шерназаров ва Нурмуҳаммад Тўраевлар  таклиф этилган. Юқорида тилга олинган спортчиларимизнинг асосий қисми ёшлар ўртасида Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган полвонларимиздан ҳисобланишади. Ушбу спортчиларимизга Ўзбекистон кураш федерацияси спорт директори Элмурод Соатов бошчилик қилмоқда.  Куни кеча ушбу йиғин машғулотлари якунланди. 

Бугундан кураш бўйича Корея чемпионатига старт берилади.  Ушбу мусобақадан сўнг эса, Халқаро очиқ турнир бўлиб ўтади ва унда вакилларимизнинг ҳам иштирок кутилмоқда, – дейди Кураш Халқаро Ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Жамшид Намозов сайтимизга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!