Ўзбекистон миллий чемпионати бошланишига 3 кун қолди

 

Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон миллий чемпионати старт олишига 3 кун қолди. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари учун мавсум эртароқ бошланди.

Ушбу жамоалар ОЧЛ–2017 мусобақасида иштирок этишмоқда. “Насаф” плей-офф босқичидан ўта билмади. Гуруҳ босқичида қатнашаётган “Локомотив” ОЧЛдаги 2-ўйинини ўтказди, “Бунёдкор” эса 2-тур учрашувини бугун олиб боради.

Ўзбекистон чемпионати янги мавсуми бошланишидан аввал “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида 24 февраль куни Олий Лига клубларининг матбуот котиблари учун семинар ўтказилди.

Унда медиа жараёнлар, маркетинг, келишилган ўйинларга қарши кураш ва бошқалар ҳақида тегишли маълумотлар берилди. Семинар якунида барча иштирокчиларга сертификат топширилди.

Янги мавсум учун аккредитациядан ўтган ОАВ ходимлари ўз аккредитация карточкаларини 2 март куни олиб кетиллари мумкин бўлади. Қуйида Олий Лига–2017 1-туридан ўрин олган учрашувлар анонси келтирилган.

Олий Лига–2017, 1-тур

3 март, жума

“Машъал” – “Локомотив”

“Пахтакор” – “Қизилқум”

“Металлург” –  “Динамо”

4 март, шанба

“Шўртан” – “Нефтчи”

“Навбаҳор” – “Обод”

“Қўқон-1912” – “Насаф”

“Бухоро” – “Олмалиқ”

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!