Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга жўнаб кетди

12 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент Халқаро Аеропортидан БААга учиб кетди.

10 ноябрдан бери бош мураббий вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиев қўл остида машғулотлар олиб бораётган миллий терма жамоамиз 14 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Аввалроқ, Рўзиқул Бердиев ушбу учрашувга 23 нафар футболчини жалб қилгани хақида хабар берган эдик. Қайд этиш керак, ушбу учрашув Рўзиқул Бердиевнинг терма жамоа бош мураббийлигидаги илк ўйини бўлади.

Эслатиб ўтамиз БААнинг Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтадиган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!