Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Истанбулга етиб боришди

Хабарингиз бор, 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Ҳар иккала учрашув Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

Марокашга Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкент-Истанбул ва Истанбул – Касабланка йўналиши орқали етиб боришлари режалаштирилган.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари эрта тонгда сафарга йўл олишганди.

Куннинг иккинчи ярмида миллий терма жамоамиз аъзолари Истанбул шаҳрига етиб боришди. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашнинг Касабланка шаҳрига йўл олишади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши ўйин 23 март куни Тошкент вақти билан соат 22:00да, Марокашга қарши учрашув эса 27 март куни Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!