Ўзбекистон ўсмирлар(U-16) термаси ОЧ саралашини муваффақиятли бошлади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бугун, 16 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари давом эттирилди.

Турнинг дастлабки ўйинида Шри-Ланка ва Баҳрайн ўсмирлари ўзаро баҳс олиб борган ва ўйин давомида катта устунликка эга бўлган баҳрайнликлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Саудия Арабистони ва Иордания ўйинида мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Бугун Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари турнирдаги юришини иккинчи турдан бошлади ва баҳрайнлик тенгқурларига қарши тўп сурди. Ушбу беллашувда Миржалол Қосимовнинг ягона голи эвазига термамиз ғалаба қозонди.

U-16 ОЧ-2018 саралаши. 1-тур

Шри-Ланка - Баҳрайн 6:0

Саудия Арабистони - Иордания 1:2

2-тур

Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0

Шри Ланка - Иордания

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!