Ўзбекистон ўсмирлар термаси Шри-Ланкани йирик ҳисобда мағлуб этди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари давом этмоқда.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси бугун, 20 сентябрь куни Шри-Ланкага қарши баҳс олиб бориб, 6:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

U-16 ОЧ саралаш босқичи

Ар-Риёд, Саудия Арабистони

20 сентябрь, чоршанба

Ўзбекистон – Шри-Ланка 6:0

Голлар: Жасур Жалолиддинов (4 – пенальти, 6), Темур Мамасиддиқов (50, 89), Дониёр Собиров (69), Руслан Розиев (78)

Огоҳлантиришлар: йўқ – Перрера (3)

Ўзбекистон: Хуршид Муҳаммаджонов,  Миразиз Саидов, Сардор Абдурашидхўжаев, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Диёрбек Раҳимқулов (Абдурауф Бўриев, 55), Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Жавоҳир Абдуалимов (Мироншох Сатторов, 70), Миржалол Қосимов, Бўронбек Мирзасалимов (Руслан Розиев, 58).

Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.

22 сентябрь, жума

Иордания – ЎЗБЕКИСТОН
Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

Баҳрайн – Иордания
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Фото: ЎФФ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!