Ўзбекистон ўсмирлари Қатар билан ўйнамайдиган бўлди

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар U-16 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилганди.

Мазкур учрашувлар 19 ва 21 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ташкилотчи томон – Қатар футбол ассоциацияси режалари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Шу сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қатарга йўл олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар термаси 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёрланмоқда. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!