Ўзбекистон қиличбозлари хорижда машқ қиляпти

16 февраль, 11:24 379

Ўзбекистон қиличбозлари хорижда машқ қиляпти

 

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини дунёнинг кчли спортчилари билан бирга Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтамоқда.

Ушбу йиғин мамлакатимиз қиличбозлари учун жорий йилнинг 22 февраль- 5 март кунлари Таиландда ташкил этиладиган ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёршарлик босқичи вазифасини ўтайди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик қиличбозлар 1-10 апрель кунлари Болгария мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этади.

Новосибирскдаги машғулотлар кунига икки маҳал ташкил этилмоқда. Жисмоний, техник ва тактик машқлардан ташқари қиличбозларимиз маҳаллий спортчилар билан ўзаро куч синашиб, амалий машғулотларда ҳам қатнашяпти.

SPORTS.uz