Ўзбекистон қизлар терма жамоаси CAFA U-15 Girls турнири ғолибига айланди

 

Карима Йўлдошева бош мураббийлигидаги Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистон мезбонлик қилган CAFA U-15 Girls турнири ғолибига айланди. 

Ўзбекистонлик қизлар мусобақанинг сўнгги турида Эронга қарши баҳс юритиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги ўйин натижасидан қатъи назар Ўзбекистон U-15 термаси юз фоизлик натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси дастлабки турда Тожикистонни (8:2), иккинчи турда эса Қирғизистонни (3:0) мағлубиятга учратган эди.

CAFA U-15 Girls Tournament
Ғиссор, Тожикистон
29 август, сешанба

Ўзбекистон – Эрон 2:0

Голлар: Тожинисо Рашидова, Диёра Жўрабоева

Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси сардори Тожинисо Рашидова турнир тўпурарига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!