Ўзбекистон қўл жанги усталари Европада ғолиб бўлди

11 октябрь,2017, 14:00 820

Ўзбекистон қўл жанги усталари Европада ғолиб бўлди

 

Венгриянинг Будапешт шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасида ўтказилган Европа очиқ чемпионатида  дунёнинг 20 га яқин давлатидан жами 200 нафар энг кучли спортчилар ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада ўзбекистонлик қўл жанги усталари муваффақиятли иштирок этиб, медалларга сазовор бўлди.

Ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгган Олим Нормуродов, Муҳиддин Мамажонов, Жаҳонгир Жумаев, Ҳасан Бозоров, Жамшид Раҳмоналиев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ботир Хўжабековга эса ҳал қилувчи жангда омад кулиб боқмади ва у кумуш медали соҳиби булди.

Албатта, Европа очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида  биринчи бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бу мусобақа вакилларимиз учун 10-12 ноябр кунлари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати олдидан жиддий синов вазифасини ўтаб берди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.