Ўзбекистон сафарда Сурияга мағлуб бўлди


Бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига саралаш доирасида сафарда Сурияга қарши баҳс олиб борди.

Суриядаги нотинчлик сабабли Малайзияда ўтказилган мазкур баҳснинг биринчи бўлимида қисман устунликка эга бўлган футболчиларимизга аниқлик етишмади ва ҳужумларни якунлашда қатор муаммоларга дуч келди. Шунингдек, асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилган сурияликлар ҳам Лобанов дарвозасини ишғол қила олишади ва танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда эса Самвел Бабаян вазиятни ўнглаш учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Лекин Сергеев, Гейнрихларнинг туширилиши ҳам вазиятга ижобий томонга ўзгартира олмади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Кримец жарима майдони ичида рақиб футболчиси йиқитди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. 11 метрлик жарима зарбасини Омар Харбин бехато бажарди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз сафардан мағлубият билан қайтмоқда.

ЖЧ-2018 саралаши, “А” гуруҳи
23.03.2017

Сурия – Ўзбекистон – 1 : 0 (0 : 0, 1 : 0)
Гол: Омад Харбин 91 (пенальти)
Огоҳлантиришлар: Амро Жениат 3, Ҳолид Ал-Мбаед 44, Омад Харбин 70 - Ислом Тўхтахўжаев 13, Давронбек Хошимов 83.

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов 55), Марат Бикмаев (Александр Гейнрих 77), Темурҳўжа Абдухолиқов (Игор Сергеев 64).

Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад Ал-Солиҳ, Муайяд Ал-Ажжан, Омро Ал-Мидани, Амро Жениат, Фаҳд Юсуф (Одай Ал Жафал 76), Тамер Таг Муҳаммад, Ҳолид Ал-Мбаед, Маҳмуд Ал-Мавас (Фирас Ал Хатаб 86), Мардик Мардикиан (Ал-Накдали 67), Омар Харбин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!