Ўзбекистон шахмат федерациясига янги раҳбар тайинланди

Жорий йилнинг 1 февраль санасида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазирнинг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари Муроджон Алиев, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси Акмал Камолов, Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов ва федерация бошқарув кенгаши аъзолари ва шаҳар ва вилоят бўлимларидан 17 та вакил иштирок этди.

Конференция қатнашчилари федерация президентлигини тарк этаётган Алишер Султановга мамлакатимизда шахматнинг ривожи учун қўшган ҳиссаси учун ташаккур билдиришди, шунингдек, МОҚ президентининг кейинги фаолиятига омад ва муваффақият тилашди.

Конференция якунида эса, Ўзбекистон шахмат федерациясининг бошқарув таркиби сайланди.

Президент – Иноятов Улуғбек Ильясович

Биринчи Вице-президент, ФИДЕ вакили – Турдиалиев Ҳусан Худойқулович

Вице-президент - Камалов Акмал Сайдакбарович

Вице-президент – Қосимжонов Рустам Машрукович

Вице-президент – Умурзоқов Баходир Хамидович

Вице-президент – Ғофуров Элдар Шукурович

Вице-президент – Қўзиев Турсунали Каримович

Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби - Холикова Хуршидабону Хуррамовна

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!