Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси 2017 йилда ўтказиладиган мусобақалар тақвимини эълон қилди

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси 2017 йилда ўтказиладиган мусобақалар тақвимини эълон қилди.

Ушбу тақвимга кўра, ҳамюртларимиз халқаро майдондаги иштирокларини 10-14 май кунлари Ҳиндистоннинг Нью Дели шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан  бошлашади.

Шунингдек, спортчиларимиз учун йилнинг энг сўнгги мусобақаси эса 10-15 октябрь Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтказиладиган фахрийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиши кутилмоқда.

2017 йилда ўтказиладиган мусобақаларнинг тўлиқ тақвим эса қуйидагича:

10-14 май – Катталар ўртасидаги Осиё чемпионати, Нью Дели (Ҳиндистон);

15-18 июнь – Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати, Тайчунг (Хитой Тайбей);

20-23 июль – Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, Бангкок (Таиланд);

1-6 август – Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Тампере (Финляндия);

21-26 август – Катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Париж (Франция);

5-10 сентябрь – Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Афина (Греция);

10-15 октябрь – Фахрийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Пловдив (Болгария).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!