Ўзбекистон терма жамоаси Ал-Айн шаҳрида БААга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Терма жамоа делегацияси Ал-Айн шаҳридаги «Danat Al Ain Resort» меҳмонхонасига жойлашган. Кеча миллий терма жамоа аъзолари Рўзиқул Бердиев бошчилигида “Ал-Айн” футбол клуби стадионида дастлабки машғулотларни ўтказишди.

Бугун 13 ноябрь куни футболчилар билан аввалига назарий машғулотлар олиб борилиб, кейин амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!