Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 3 поғона юқорилаб Россияни ортда қолдирди

6 апрель, 13:19 1012

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 3 поғона юқорилаб Россияни ортда қолдирди

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 586 очко жамғарган ҳолда 60-ўринга кўтарилиб олди. Ўтган ойда Самвел Бабаян шогирдлари 63-поғанани банд этишганди. 

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 820 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса форслар 5 поғона пастлади.

Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаган бўлса, кучли учликдан Япония (629 очко) жой олди. Австлария (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4–5 ўринларни эгаллаган. 

Эрон – 28-ўрин;

Жанубий Корея – 43-ўрин;

Япония – 44-ўрин;

Австралия – 50-ўрин;

Саудия Арабистони – 52-ўрин;

Ўзбекистон – 60-ўрин;

БАА– 74-ўрин.

ЖЧ–2018 турнирида учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Сурия (426 очко) 15, Хитой (425 очко) 5 поғона кўтарилди. Қатар эса (369) очко жамғарган ҳолда 5 поғона пастлади.

Сурия — 80-ўрин;

Хитой — 81-ўрин;

Қатар — 89-ўрин.

ФИФА рейтингида Бразилия (1661 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Аргентина (1644 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1464 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария ва Испания терма жамоалари эгаллаган. Россия терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлаб Ўзбекистондан кейинги 61-ўринга тушиб қолди. 

ФИФА рейтингининг тўлиқ кўриниши билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.