Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконга мағлуб бўлди

23 июль,2017, 00:47 796

Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконга мағлуб бўлди

Яхши биласиз, айни кунларда теннис бўйича аёллар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати саналмиш Федерациялар Кубоги турнири давом этмоқда.

Бугун Ирода Тўлаганова бошқарувидаги теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гонгконглик қизларга қарши баҳс юритишди.

Илк ўйинда Оқгул Омонмуродова Чонг Вонгни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, термамизни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.

Иккинчи ўйинда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Чжан Линга 4:6, 1:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Жуфтлик баҳсларида эса Оқгул Омонмуродова/Нигина Абдураимова дуети Чонг/Ип дуетига қарши кортга чиқди. Ушбу ўйиннинг илк сетини тай брекдаги ғалаба орқали ўз фойдасига хал этган теннисчиларимиз кейинги икки сетларда бир хилдан – 3:6 ҳисобларида мағлуб бўлишди ва якуния натижа – 1:2.