Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

31 май, 21:06 245

Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

 

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи учрашувига тайёргарлик қилиш учун ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Ўқув-машғулотлар “ЖАР” стадионида ўтказилди. Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларда иштирок этиш учун 28 футболчини таклиф қилганди. Ўзбекистон Кубоги ўйинларида иштирок этаётган клублардан терма жамоага чақирилган футболчилар, шунингдек, бир неча нафар легионер машғулотларга кейинроқ қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.