Ўзбекистон терма жамоаси Ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларига жўнаб кетди

08-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича ёшлар ўртасидаги III Пара Осиё уйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобакада 17 нафар ҳамюртимиз ватанимиз шарафини химоя қилади. Ўзбекистон паралимпия ассосициациясидан маълум қилишларича, кеча терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Дубай шахрига жўнаб кетишган.

Қайд этиш лозим, ушбу нуфузли мусобақада минтақамизнинг 45 мамлакатидан 600 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!