Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бир йил муддатга футболдан четлатилди

Ҳиндистонда ўтказилган Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Исмоилов Абдулхай бир йил муддатга футболдан четлатилди.

Гап шундаки чемпионат давомида ўтказилган анти-допинг тестларининг натижасига кўра Исмоилов Абдулхайнинг организмида тақиқланган моддалар топилган.

Шу сабабли у 2016 йил 3 ноябрдан 2017 йил 2 ноябрга қадар ҳар қандай футбол учрашувларида майдонга тушиши тақиқланди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!