Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Таиландни қандай мағлуб этди? (Тўлиқ шарҳ)

6 июнь, 22:00 724

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Таиландни қандай мағлуб этди? (Тўлиқ шарҳ)

2018 йили Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Эронга қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 6 июнь куни Тошкентда Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

«Бунёдкор» стадионида кечган баҳс вакилларимизнинг кичик устунлиги билан бошланди, аммо биринчи бўлим ўрталарига келиб меҳмонлар ҳам бир нечта хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Жумладан, улар икки бор жарима майдончамиз ишида қулай вазиятга эга бўлишди. Вазиятларнинг бирида дарвозабон маҳорат кўрсатган бўлса, иккинчи вазиятда рақиб ҳужумчиларига анниқлик етишмади. Вакилларимиз эса рақиб ҳужумларига Марат Бикмаевнинг узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбаси билан жавоб қайтаришди.

Биринчи бўлимнинг сўнгига келиб Игор Сергеев да гол уриш учун жуда қулай имконият юзага келди, аммо терма жамоамиз форварди ўз «анъана»сига содиқ қолган ҳолда ҳар икки вазиайтни ҳам кўкка совурди. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди.

Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг устинлигида бошланди, аммо бўлим бошларида яратилган кўплаб вазиятлар голга айланмай қолди. Майдондаги ҳолатни яхши ўрганган Самвел Бабаян ўйиннинг 62 дақиқасида Сервер Жепаров ўрнига Темурхўжа Абдухолиқовни ўйинга қўшди, бу ўзгариш 66 дақиқага келиб ўз самарасини берди. Бу вазиятда қулай имкониятга эга бўлган Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очди - 1:0.

Учрашувнинг 81 дақиқасига келиб таиландликлар томонидан ниҳоятда хавфли вазият юзага келтирилди. Ушбу ҳолатда эса ҳимоячиларимиз хатосидан унумли фойдаланиб жарима майдончамизга кириб келган меҳмонларга якуний зарбада аниқлик етишмади.

Ўйиннинг сўнги дақиқалари ўтиб бораётган бир вақтда, Александр Гейнрихнинг дарвозабондан қайтган тўпга берган зарбасидан сўнг рақиб кипери бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт ўтиб бораётган бир вазиятда вакилларимизнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Сардор Рашидов гол билан якунлади - 2:0.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимизнинг Эронга қарши учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтади.

Юлдуз Раҳматова шарҳи.