Ўзбекистон терма жамоаси йиғиннида кимлар иштирок этмоқда?

Шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

УФА расмий сайтининг маълум қилишича, айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот 10:00да, кечқурунгиси эса 17:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Тайёргарлик жараёнида асосий эътибор тўп билан ишлаш, ўйин пайти юзага келадиган вазиятлар ва стандарт вазиятлар устида ишлашга қаратилмоқда. Ҳозирча, машғулотларда 16 нафар ўйинчи иштирок этмоқда. Якунда улардан 14 нафари Ашхободга йўл олади. Баҳодир Аҳмедов тез орада якуний таркибни эълон қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларида иштирок этаётган футзалчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов.

Ўйинчилар: Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Феруз Фахриддинов, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Артур Юнусов, Алан Аминов, Константин Свиридов, Тимур Садиров, Ҳусниддин Нишонов, Ихтиёр Ропиев.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ашхободдаги турнирда Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив терма жамоаларига қарши "B" гуруҳида баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси 1-турни 18 сентябрда БААга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!