Ўзбекистон термаси билан "ёпиқ" тарзда ўйин ўтказган Қирғизистоннинг баҳси бекор қилинди

Осиё Кубоги-2019 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган Қирғизистон ва Мьянма термалари ўртасидаги баҳс қолдирилди.

Мьянмадаги нотинч вазият сабаб, ушбу ўйин қолдириладиган бўлди. Мазкур қарорни Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков қабул қилгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Қирғизистон терма жамоаси айни  шу баҳсга тайёргарлик кўриш учун Тошкентда Ўзбекистон термасига қарши назорат баҳсида майдонга тушган эди.

“Ёпиқ эшиклар” остида кечган беллашувда Самвел Бабаян шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!