Ўзбекистон термаси рақиби Қатар ўз уйида Озарбайжонга ютқазди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси бугун, 9 март куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Доҳа шаҳридаги Jassin Bin Hamad Stadium майдонида бўлиб ўтган учрашувда озарбайжонликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ғолиблар сафидаги иккита голни ҳам захирадан майдонга тушган футболчилари киритди.

Мазкур беллашув Қатар терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Қатар ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни ўз майдонида Эронга қарши ўйин билан бошлайди. 28 март куни эса Хорхе Фоссати шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Қатар термаси 5 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди.

Қатар – Озарбайжон 1:2

Голлар: Родриго Табата (55) – Тарлан Гулиев (52), Араз Абдулаев (62)

Қатар: Саад Ал-Шиб, Абубакр Эсса, Родриго Табата, Ҳассан Ал-Ҳайдос, Акрам Афиф, Иброҳим Мажид, Аҳмад Ал-Саид, Педро Мигель, Буалем Ҳуки, Луис Кайера, Себастьян Сориа.

Озарбайжон: Салаҳат Агаев, Қара Қараев, Магомед Мирзабеков, Намиг Аласгаров (Рауф Алиев, 46), Руслан Гурбанов (Тарлан Гулиев, 46), Фарҳод Содиқов (Араз Абдуллаев, 46), Жавид Ҳусейнов, Агабала Рамазанов, Раҳид Амирқулиев, Теллур Муталлимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!