Ўзбекистон термасининг рақиби Жанубий Корея кутилмаганда Ироқ билан дуранг ўйнади

8 июнь, 08:44 672

Ўзбекистон термасининг рақиби Жанубий Корея кутилмаганда Ироқ билан дуранг ўйнади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби Жанубий Корея термаси Ироққа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. БААдаги Emirates Club Stadium майдонида бўлиб ўтган беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Аввалроқ саралаш босқичи “А” гуруҳи иштирокчиларидан Сурия терма жамоаси Япония билан (1:1), Қатар футболчилари КХДР билан (2:2) дуранг ўйнагани, Эрон термаси Черногорияни (2:1), Хитой эса Филиппинни (8:1) мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юқоридаги барча ўйинлар ЖЧ–2018 “А” гуруҳи 8-турига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи сўнгги, 10-турида Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади. Мазкур ўйин 5 сентябрь кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.