Ўзбекистон ва Россия ёшлари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш бепул бўлади

 

Бугун, 27 май куни Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси Россия U-21 термасига қарши баҳс олиб боради

ЎФФ матбуот хизмати Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:30 да бошланадиган кириш бепул эканини маълум қилди.

Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, Россиянинг 1996 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат U-16 термаси 2012 йили Европа чемпиони бўлган. Ўша йили Ўзбекистон U-16 Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!