Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинларнинг бошланиш вақти маълум

Хабарингиз бор, Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 23 январдан бошлаб йиғинни давом эттирмоқда. Унда чақирилган 20 нафар футзалчининг барчаси иштирок этди. Шунингдек, "Локомотив"нинг ёш дарвозабони Азиз Хушбоков машғулотларга келиб иштирок этмоқда. Дарвозабонларни миллий терма жамоамизнинг асосий посбони Рустам Умаров шуғуллантирмоқда.


Йиғин доирасида вакилларимиз эртага ва индинга Тожикистон U-20 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Қўшниларимиз билан ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Демак, 27 ва 28 январга мўлжалланган ҳар иккала учрашув ҳам 12:00да бошланади.

Баҳслар Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Барча мухлисларни ушбу беллашувларни томоша қилишга таклиф этамиз, аренага кириш бепул.

"ЎФУ" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!