Ўзбекистон вакили Даврон Файзиев ФИФАнинг энг яхшиларни аниқлашида кимларга овоз берди?

Хабарингиз бор, бугун ФИФА Лондон шаҳрида ўзининг йил лауриатларига аталган “The Best” мукофоти билан тақдирлаш маъросимини ўтказади.

Ушбу жараёнда овоз бериш учун Ўзбекистондан ҳам вакил овоз беради. Бу Узрепорт телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиевдир. Бу ҳақда таниқли шарҳловчи ўзининг расмий фейсбук саҳифасида эълон қилди.

Қуйида Даврон Файзиевнинг кимларга овоз бергани билан тиншишингиз мукин:

  1. Криштиану Роналду.

Ўтган мавсум Роналду учун фантастик тарзда ўтганини тан олишимиз керак. “Реал” етакчиси Испания чемпиони, ЕЧЛ ғолиби ва турнирнинг энг яхши тўпурари, Испания ва Европа суперкубоги соҳиби, УЕФА талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, шунингдек, Португалия терма жамоасининг энг яхши голурари бўлди.  

  1. Лионель Месси.

Испания кубогини қўлга киритди, клубда ҳам терма жамоада ҳам етакчи. Унинг барқарор ўйинлари, фантастик голлари, етакчилик сифати Аргентина ва “Барселона”га юқори савияда туришга ёрдам берди. Шубҳасиз, ўзининг шахсий ютуқларини инобатга олган ҳолда, бу йил ажойиб ўтди.

  1. Жанлуижи Буффон.

Италия чемпионати ва кубоги ғолиби. ЕЧЛ финалчиси. Замонамизнинг энг яхши дарвозабони. Италия футболининг рамзи, барқарорлик ва касбий нуқтаъий назаридан олиб қараганда, ҳақиқий наъмуна. У требл қайд этиши мумкин эди. Аммо бошқа футболчи унвонга сазовор бўлди. Овоз бериш жараёнлари бир ой олдин ўтказилган ва афсуски, Буффон кучли учликдан тушиб қолди. Унинг ўрнини Неймар эгаллади. Бироқ бутун мавсум ва унвонларни инобатга олган ҳолда мен Жижини учликка кирганига ишонаман.

Кўрамиз, бошқа давлатларнинг журналист-мутахассислари, бош мураббийлари ва миллий терма жамоаларнинг сардорлари кимларга овоз беришади.

Сизнингча, ким ғалаба қозонади?, - дея Даврон Файзиев ўз фикр-мулоҳазаларини якунлади.     

Маълумот ўрнида, тантанали маъросим Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!