Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сербия U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

16 март, 10:35 318

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сербия  U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

 

Шу йилнинг 6–11 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотларида бўлиб, БАА ёшларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида  майдонга тушган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинни апрель ойи ўрталарида ўтказади.

Александр Мочинов қўли остидаги жамоа 16–21 апрель кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида жам бўлади. Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.