Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Хорватияга жўнаб кетди

16 октябрь,2017, 15:29 848

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Хорватияга жўнаб кетди

18-22 октябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ўзаро кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар спортчи билан иштирок этади. Демак, Загреб ареналарида қуйидаги дзюдочиларимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади:

-55 кг. Манучехр Ширинов,

-60 кг. Беҳруз Амандавлатов,

-66 кг. Артем Штурбабин,

-73 кг. Сардор Каримов,

-73 кг. Мусо Собиров,

-81 кг. Давлат Бобонов,

-90 кг. Шермуҳаммад Жандриев,

-90 кг. Муҳаммадкарим Хуррамов,

-100 кг. Артем Багдасаров,

+100 кг. Алишер Юсупов.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида тўрт нафар қизимиз ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар:

-44 кг. Гулнур Муратбаева,

-48 кг. Диёра Келдиёрова,

-57 кг. Санобар Султонова,

-63 кг. Хожиниса Камолиддинова.

Терма жамоамиз мураббийлар штабидан Искандар Расулов, Лочин Тошалиев ва Нелля Киямовалар ўрин олишган. Бугун эрта тонгда терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Загреб сафарига жўнаб кетишди. Биз жаҳон чемпионатида ёш дзюдочиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Баҳсларни ippon.org сайти орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.