Ўзбекистон ёшлар термаси Сербия U-18 терма жамоасига мағлуб бўлди

19 апрель, 09:35 425

Ўзбекистон ёшлар термаси Сербия U-18 терма жамоасига мағлуб бўлди

 

Айни вақтда Белград шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча, 18 апрель куни Сербия U-18 термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Александр Мочинов бош мураббилигидаги жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйини эртага, 20 апрель куни бўлиб ўтади.

Мазкур йиғин Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Белград, Сербия
18 апрель, сешанба

Сербия U-18 Ўзбекистон U-18 – 2:0

Голлар: Лазар Николич (57), Деян Йовелич (77)

Огоҳлантиришлар: Лука Илич (37), Деян Йовелич (44) – Суҳроб Иззатов (32)

Сербия U-18: Александар Попович, Юлиан Попович, Алекса Терзич, Лазар Коич (Мелетиос Мишкович, 68), Душан Йокович, Страхиня Бошняк, Жуг Станоев (Кристиан Живкович, 75), Игор Максимович (Александар Дордевич, 82), Деян Йовелич, (Велько Йовкович, 82), Лука Илич, Лазар Николич.

Ўзбекистон U-18: Умиджон Эргашев, Дилшод Саидов, Расул Йўлдошов (Худоёрхон Саъдуллаев, 75), Раҳматилла Мирзааҳмадов (Остон Урунов, 58, Георгий Аҳмедов, 85), Суҳроб Иззатов, Камрон Саидазимов (Асадбек Собиржонов, 68), Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Бобиржон Асқаров, Жаҳонгирбек Абдусаломов, Абубакир Мўйдинов.