Ўзбекистон ёшлар термасининг Россия U-21 термасига қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

 

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади. Кенгайтирилган таркибдан 32 футболчи жой олди.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Бунёдкор”), Шоҳрух Эшбўтаев (“Сўғдиёна”), Шоҳрух Раимов (“Пахтакор”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Металлург”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Ислоимжон Қобулов (“Металлург”), Шароф Муҳиддинов (“Насаф”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Хушнудбек Авилов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Акрам Комилов (“Бунёдкор”), Аббос Отахонов (“Навбаҳор”).

Ярим ҳимоячилар: Абдужамол Исроилов (”Динамо” Самарқанд), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”), Сардор Азимов (“Бунёдкор”), Достон Иброҳимов (“Пахтакор”), Жавоҳир Қаҳрамонов (”Динамо” Самарқанд), Ислом Рашидхонов (“Насаф”), Бобур Абдухолиқов (“Насаф”), Бекзод Ғанижонов (“Қизилқум”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Суҳроб Нуруллаев (“Пахтакор”), Эргаш Исмоилов (“Бухоро”), Миржамол Қосимов (“Бунёдкор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”);

Ҳужумчилар: Забиҳилло Ўринбоев (“Олмалиқ”), Равшан Хурсанов (“Навбаҳор”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшларининг Россия U-21 термасига қарши учрашуви Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйин 18:30 да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!