Ўзбекистонда Артур Таймазовнинг ўрнини босадиган полвон топилди

 

Хитой Тайпейида юнон-рум, эркин ва хотин-қизлар кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида атоқли полвонларимизга муносиб курашчилар етишиб чиқаётгани намоён бўлди.

Кураш оламида оғир вазнли полвонларнинг маҳорати доимо юқори баҳолаб келинади. Осиё чемпионатининг эркин кураш баҳсларида 120 килограмм вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Ҳасанбой Раҳимов жаҳон спортида ўз ўрнига эга бўлган Артур Таймазовга муносиб ворис сифатида эътироф этилди.

Истеъдодли понвонимиз дастлабки икки учрашувда хитойлик Бенксин Дуан ва эронлик Шоён Жалилзодани катта устунлик билан енгиб, финалга чиқди. Олтин медаль учун беллашувда мўғулистонлик Лхагвагерел Мунхтардан устун келди ва Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

55 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Жаҳонгирмирза Туробов барча рақиблари – тайпейлик Чиа Хунг Чанг, эронлик Нодир Амирғолий ва қозоғистонлик Мухамбет Куатбекни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Иса Шапиев кумуш, Аббос Раҳмонов, Жаброил Шапиев Иброҳим Илҳомжонов бронза медаль билан тақдирланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!