Ўзбекистонда болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган футбол фестиваллари ўтказилди

 

Бутун дунёда 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади. Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида, жумладан, Нукус, Қарши ва бошқа жойларда бугун, 1 июн куни футбол фестиваллари ўтказилди.

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда 300 нафар ўғил-қизлар, Қаршида эса 1000 дан ортиқ болалар иштирок этди.  Футбол майдони бир нечта ўйин майдончаларига ажратилди, иштирокчилар гуруҳларга бўлинди ва ҳар бир гуруҳ ўз мураббийига эга бўлди.

Ёш қатнашчилар эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлга ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажарди. Тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништирди.

Қайд этиш керакки, бу каби фестиваллар ёш алвод учун спортга илк қадамини қўйишга ва ҳаётда ўз йўлини танлаш имкониятини яратиб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!