Ўзбекистонга гол урган Азмун Эрон термаси тарихига кирди

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси  Сардор Азмун ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-турида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши баҳсда Александр Лобанов дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол “Ростов” жамоаси футболчиси учун Эрон терма жамоаси сафидаги 19-гол бўлди ва Ғулом Мазлуми билан бу борада тенглашиб олди.

Шу тариқа, Азмун Эрон терма жамоаси тўпурарлари орасида 5-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчига 19 та гол киритиш учун 26 та ўйин етарли бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!