Ўзбекистонга қарши ўйинга Сурия тарихидаги энг зўр тўпурар чақиртирилди

13 март, 14:20 1770

Ўхшаш хабарлар

Ўзбекистонга қарши ўйинга Сурия тарихидаги энг зўр тўпурар чақиртирилди

 

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида Ўзбекистон футболчиларига қарши тўп сурадиган Сурия терма жамоаси ўз сафига Фирас Ал-Хатибни таклиф этди.

Бу футбол Сурия миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Айни пайтда 33 ёшни қаршилаган футболчи мамлакати бош жамоаси учун 2001 йилдан 2012 йилгача элликдан ортиқ учрашувда тўп сурган.

Бироқ, мамлакатадаги сиёсий инқироз Фирас Ал-Хатибнинг фаолиятига таъсир кўрсатди ва футболчи 2012 йилдан эътиборан терма жамоада ўйнамаслигини маълум қилди.

Кувайт чемпионатида тўп сураётган Фирас Ал-Хатиб шу йилнинг январь ойида терма жамоага қайтиш нияти борлигини билдирди. Кучли рақиб - Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашадиган сурияликлар бу янгиликни байрамона қабул қилди ва Фирас термадан таклиф олди.

Сурия - Ўзбекистон ўртасидаги учрашуви 23 март куни нейтрал майдон - Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

SPORTS.uz