
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурмагомедовга қарши рингга чиқади
Россиялик енгилмас ММА жангчиси Омар Нурмагомедов (2-0) ўзининг навбатдаги жангини Москвада “FIGHT NIGHTS GLOBAL 71” мусобақаси доирасида ўтказади. Унинг бу галги рақиби ўзбекистонлик Валишер Раҳмонов бўлади.
Жанг енгил вазн тоифасида (61,2 кг) уч раунд давом этади.
Эслатиб ўтамиз, кўпчиликка яхши таниш бўлган Хабиб Нурмагомедовнинг укаси бўлган Омар сўнгги марта март ойида “Fight Nights Global 62” турнири доирасида рингга кўтарилиб ,қирғизистонлик Алим Исабаевни 2-раундда нокаутга учратган эди.
Спортчи “FIGHT NIGHTS GLOBAL” промоутерлик компанияси билан олтита жангга шартнома имзолаган. Мазкур жанг унинг учун иккинчиси ҳисобланади.
Комментарии