Ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев 2 июль куни жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади (фото+видео)

1 июль, 11:55 4800

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев 2 июль куни жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади (фото+видео)

Аралаш яккакурашлар жангларида (ММА) фаолият юритиб келаётган ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини 2 июль куни Москва шаҳрида ўтказади. “Black” номи билан машҳур бўлган спортчимиз “WEF” камари учун кечадиган жаҳон чемпионлиги беллашувида қирғизистонлик Султон уулуга қарши рингга кўтарилади.

Мазкур жангга тайёргарликларни асосан Андижонда ўтказдик. Машғулотлар кучайтирилган тарзда олиб борилди. Сабаби олдимиздаги жанг фаолиятимизда муҳим ўрин тутади. Шундай экан. ушбу жангда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилмоқчиман. Насиб қилса юртимизга фаолиятимдаги тўртинчи - жаҳон чемпионлиги камари билан қайтишни ният қилганман, – дейди Нурсултон.

Маълумот учун: Нурсултон Рўзибоев 1993 йили Андижон вилоятида туғилган. ММАда тўрт йилдан бери шуғулланиб келмоқда. Шу вақтга қадар у профессионал рингда 19 жанг ўтказиб, 16 тасида ғалаба қозонган. 2015 йили Осиё чемпионати профессионал жангларида бош камарни қўлга киритган. 2016 йил августда Жанубий Кореяда ўтказилган ярим профессионаллар ўртасида чемпионликни нишонлаган бўлса, октябрь ойида жаҳон чемпионига айланди.

 

 

Июн ойида эса Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида аралаш жанглар, яъни ММА бўйича “Бойцовский Клуб “777” Кубогида мезбонлар вакили Арман Алимовни мағлуб этган эди. Бош мукофот сифатида у “Лада Грант” автомобили билан тақдирланган эди.

Биз ҳам спортчимизга бўлажак жангда омад тилаб қоламиз.